Хитой ҳукуматига янги раҳбар тайинланди. У Шанхайда дунё бўйича пандемия давридаги энг қаттиқ карантин чекловларига масъул бўлган

Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Давлат кенгаши бош вазири — Хитой ҳукумати раҳбари лавозимини Ли Цян эгаллади. Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши депутатлари 11 март куни унинг номзодини маъқуллади, Хитой раиси Си Цзинпин эса тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади, дея хабар бермоқда Xinhua.

Фото: Xinhua

Ли Цян 2013 йилдан бери ҳукуматни бошқариб келаётган Ли Кэцян ўрнига Хитой Давлат кенгаши бош вазири этиб тайинланган. Собиқ бош вазирнинг иккинчи беш йиллик ваколати 2023 йилда тугади. Хитой қонунчилиги бўйича бош вазир лавозимини икки муддатдан ортиқ эгаллаш тақиқланади.

ХХР ҳукуматини бошқаришдан олдин Ли Цян Шанхай партия қўмитаси котиби лавозимида шаҳарга раҳбарлик қилган. У, айниқса, Хитойда ва бутун дунёда энг қаттиқ бўлган COVID-19 пандемияси даврида шаҳардаги карантин учун масъул эди.

Ли Цяннинг сўнгги 20 йилдаги сиёсий фаолияти Си Цзинпин билан чамбарчас боғлиқ. Сиёсатшунослар Си Цзинпин 10 март куни учинчи беш йиллик муддатга қайта сайланган тарихдаги биринчи раис бўлганидан кейин Ли Цян ҳукуматни бошқаришини кутган. Давлат кенгаши бош вазирларидан фарқли ўлароқ, Хитой президентлари учун икки беш йиллик муддат чеклови олиб ташланди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023