Давлат бюджети даромадлари феврал ойида 16 трлн сўмни ташкил этди

Давлат бюджети даромадлари ижроси 2023 йил феврал ойида 16,1 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Манба: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Маълум қилинишича, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 триллион сўмга — 17,7 фоиз, 2023 йил январ ойига нисбатан эса 1,2 триллион сўм ёки 8,2 фоиз ошди.

Давлат бюджетидаромадларида солиқ органлари маъмурчилигидаги тушумлар 13,4 триллион сўмни (январ ойига нисбатан 1,5 триллион сўмга — 12,5 фоиз ошди, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан эса 1,9 триллион сўм — 16,4 фоизга ошди) ташкил қилди.

Божхона органлари бўйича тушумлар 3,8 триллион сўмни (январ ойига нисбатан 64 миллиард сўмга — 1,7 фоиз ошди, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 519 миллиард сўм — 15,7 фоиз) ташкил қилди.

Шунингдек, февралда ҚҚС тушумлари 5,8 триллион сўмни, ҚҚС манфий қолдиғини қайтариш эса 1,6 триллион сўмни ташкил этган. Январга нисбатан ҚҚС тушумининг камайиши ва ҚҚС қайтарилишининг ортиши ҚҚС нинг ҳисобга олиниши 15 фоиз ставкада, ҳисобланиши эса 12 фоиз ставкада амалга оширилгани билан изоҳланган.

Бюджет даромадларида энг катта улуш берган фойда солиғи бўйича тушумларнинг асосий қисми Навоий ҳамда Олмалиқ кон-металлургия комбинатига тўғри келган — 2023 йил февралда — 47,3 фоиз.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йилда давлат бюджети харажатлари қанчани ташкил этиши маълум қилинганди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бу сафарги бюджет муҳокамаларида иштирок этмаганини, катта ҳажмдаги лойиҳани ўқишга етарлича вақт берилмаганини маълум қилган эди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023