Ўзбекистонда ёш оилалар даромадининг кўп қисмини қарз тўлашга сарфламоқда — ПМТИ

ПМТИ экспертлари Ўзбекистонда инсонларнинг ҳаёт цикли давомида истеъмол харажатлари ва даромадлари ўзгариш хусусиятлари ҳамда қарз муносабатларига киришиш ҳолатини таҳлил қилди.

Таъкидланишича, иқтисодий назария (барқарор даромад ва истеъмолнинг ҳаёт цикли гипотезаси) рационал инсон ҳаёти давомида истеъмолини (ҳозир ва келажакка оғишларсиз) бир маромда тақсимлайди деган фикрни илгари суради.

Яъни рационал инсонлар даромади паст бўлган (болалик ва ёшлик) даврида етарли даражада истеъмолни таъминлаш (таълим харажатларини қоплаш, уй ва уй жиҳозлари) учун (ота-она, давлат ва жамиятдан) муддатли қарз олади. Кейинчалик даромади нисбатан баланд бўлган ўрта ёшларда қарзини қайтаради, кейинги авлодга қарз беради ва ортганини кексаликка жамғаради, кекса ёшида эса қолган жамғармаларини истеъмол қилади.

Ўзбекистонда ҳам барқарор даромад ва истеъмолнинг ҳаёт цикли гипотезаси ишлаши аниқланди. Унга кўра, инсонларнинг даромадлари 30 ёшгача тезлик билан ўсади, энг юқори нуқтаси тахминан 30-50 ёш оралиғида сақланиб туради ва 60 ёшдан сўнг кескин пасаяди. Бу ўз навбатида, даромад ва истеъмол орасидаги фарқ қарз олиш орқали компенсация қилиниши заруратини мавжудлигини билдиради.

Ўзбекистонда аҳоли ўртасида ўтказилган сўров (450 киши) натижаларига кўра, ёш оилалар (оила боқувчиси ёши ўртача 38 ёш) бошқа оилаларга нисбатан (оила боқувчиси ёши ўртача 49 ёш) даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлаётганини маълум қилган.

Бунда, респондентларнинг 18 фоизи маиший техника, 22 фоизи уй-жой, 13 фоизи автомобиль, 10 фоизи ўқиш шартнома тўлови, 11 фоизи телефон учун қарз олгани маълум бўлган. Қолган 34 фоиз респондентлар қарзи йўқлигини билдирган. Шундан 18 фоиз респондентларда ўз жамғармалари мавжуд.

Сўровнома натижалари бўйича аҳолининг 10 фоизи муддатли тижорат дўконларидан муддатли тўловга қарз олишни (10 фоизи банк кредитини, қолганлар ўз ва яқинлари маблағи бўлишини) афзал кўришини инобатга олиб, Ўзбекистонда тобора оммалашиб бораётган муддатли тўловга уй жиҳозларини таклиф этиш бозори ўрганилди.

Бунда энг оммабоп 13 та интернет дўконларидаги талаб юқори бўлган бир хил русумдаги смартфон, музлатгич, телевизор ҳамда кондиционерлар муддатли тўлов нархлари таҳлил қилинди.

Маълумот учун, Статистика агентлиги маълумотларига қараганда, 2022 йилда ҳар 100 та уй хўжалигига 309 та мобил телефон, 115 та музлатгич, 171 та телевизор ва 45 та кондиционер тўғри келган.

Натижаларга кўра, танланган бир хил русумдаги телефон нархи ўртача 4,8 миллион сўм, музлатгич 8,1 миллион сўм, телевизор 6,8 миллион сўм ва кондиционер 6,1 миллион сўмдан сотилаётгани аниқланди.

Айнан мазкур товарлар дўконлар томонидан 12 ойга муддатли тўлов орқали йиллик ставкаси ўртача 70 фоиздан 77 фоизгача харидорларга тақдим этилмоқда.

Шу билан бирга солиштириш учун, ҳозирги кунда тижорат банклари томонидан белгиланган талабларга мувофиқ ажратилаётган истеъмол кредити ставкалари 17 фоиздан 38 фоизгачани ташкил этмоқда.

Ушбу бозорларда нархлар ва муддатли фоиз тўловлари ўртасидаги катта тафовут бир томондан, аҳоли орасида маълумотларнинг нотекис тақсимланганлиги (информатион асймметрй) ҳамда уларнинг молиявий саводхонлигини янада яхшилаш буйича тадбирларга эҳтиёж борлигини кўрсатади. Иккинчи томондан, банк хизматларидан фойдаланиш имконияти чекланган норасмий иқтисодиётда фаолият юритаётган аҳоли муддатли тўлов бозоридан кўпроқ фойдаланган бўлиши мумкин.

Индивидуал молиявий интизом (кредит тарихига ёшликдан эътиборли бўлиш) ва расмий иқтисодиётда фаолият юритиш истеъмолчини банк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган имкониятлардан тўлақонли баҳраманд бўлиши ва самаралироқ фойдалана олиш эҳтимоллигини оширади.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023