Ўзбекистон ва Туркия етакчи «ақл марказлари» раҳбарлари учрашув ўтказди

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Орипов Истанбулда ўтказилган навбатдаги 26-Евроосиё иқтисодий саммитида иштирок этиб, мамлакатнинг қатор етакчи илмий-тадқиқот муассаса раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Фото: Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

СМТИ раҳбари Элдор Орипов Туркия Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармаси (СEТА) бош координатори Бурхониддин Дуран билан учрашди.

Маълумот учун, СEТА 2006 йил Анқарада ташкил этилган бўлиб, мамлакатда етакчи нотижорат тадқиқот ва таҳлилий муассасаси ҳисобланиб, Истанбул, Вашингтон, Брюссел ва Берлинда ўз офисларига эга. Жамғарма асосчиси Иброҳим Калин Эрдўғоннинг бош маслаҳатчиси ва матбуот котиби бўлса, Бурхониддин Дуран эХавфсизлик ва ташқи сиёсат кенгаши аъзоси ҳисобланади.

Шунингдек, СМТИ раҳбари Элдор Орипов 2018 йилда имзоланган ўзаро англашув меморандуми асосида муносабат ўрнатган Marmara Group Стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармаси бош директори Аккан Сувер билан ҳам учрашди. Учрашув давомида Туркия жануби-шарқида содир бўлган кучли зилзила оқибатлари юзасидан ҳамдардлик билдирилган. Туркия оғир кунда тезда амалий ёрдам кўрсатгани учун Ўзбекистондан миннатдорлигини изҳор этди.

СМТИ ва СEТА ўртасида имзоланган англашув меморандумига кўра, қўшма илмий лойиҳалар амалга ошириш, томонларни қизиқтирган масалалар бўйича форум, семинар ҳамда давра суҳбатларини ташкил этиш орқали мунтазам ишчи алоқа ўрнатиш назарда тутади.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023