Жаҳонгир Ортиқхўжаев бош вазирга маслаҳатчи этиб тайинлангани рад этилди

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бош вазир Абдулла Ариповга маслаҳатчи этиб тайинланмаган. Аввалроқ тармоқларда, хусусан, Telegram’даги Hokim yordamchisi ҳамда Jahon xabarlari каналларида Ортиқхўжаев бош вазирга маслаҳатчи бўлгани ҳақида хабарлар эълон қилинган. Jahon xabarlari Telegram канали маълум вақт ўтиб, хабар фейк эканлиги ҳақида маълумот ёзиб қолдирган.

Бироқ бош вазирнинг матбуот котиби Бекзод Шукуровга кўра, лавозимга тайинлаш маълум бир ҳужжат билан амалга оширилади.

«Лавозим даражасига қараб Президент фармони, қарори ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори, фармойиши чиқиши керак. Ҳозирча бундай ҳужжат мавжуд эмас», — деган у.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев 16 январ куни бўлиб ўтган йиғилишда ҳокимнинг истеъфога чиқишини маълум қилган эди. «Қиш мавсумига лозим тайёргарлик қилмагани учун Тошкент шаҳри ҳокими Ортиқхўжаевни кечаси штабда ишдан олдим. Қуруқ гап билан, ёлғон ‘сводка’ билан пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун уни ишдан олдим», — деган давлат раҳбари. Президент Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортишни топширган.

Шу куни собиқ ҳоким ва унинг оиласи Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Туркиянинг Истанбул шаҳрига кечикиб учган HY-271 рейсига рўйхатдан ўтгани маълум бўлганди. Парвоз 16 январь куни соат 07:40 да амалга оширилиши керак эди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўзбекистондан учиб кетмоқчи бўлган Жаҳонгир Ортиқхўжаевни тўхтатиб қолгани айтилди.

Ортиқхўжаевнинг шаҳар кенгаши депутатлиги ваколати муддатидан олдин 27 январ куни тўхтатилган. Марказий сайлов комиссиясининг 30 январдаги қарори билан эса у Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилганди.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023