12:00 | 15.03.23 408

Mobiuz абонентлари 500 млн сўм ютиб олди

Mobiuz мобил операторининг «Омадли тўлов» акцияси якунланди. 84 нафар абонент турли пул совринларини қўлга киритди

Mobiuz мобил операторининг «Омадли тўлов» акцияси якунланди. 84 нафар абонент турли пул совринларини қўлга киритди.

Mobiuz фаолиятининг биринчи йиллариданоқ қимматбаҳо совринларни ютиш имкониятини берувчи турли акцияларни ўтказиб келади. Биргина сўнгги 4 йил ичида компаниянинг 170 дан ортиқ абонентлари 3 миллиард 400 миллион сўмдан ортиқ маблағларни, шунингдек, 15 та автомобил ва Дубайга 4 та саёҳатни ютиб олган.

«Омадли тўлов» акцияси абонентлар ўз омадларини синаб кўриш учун яна бир имконият бўлди. У 2022 йилнинг 1 декабридан 2023 йилнинг 28 февралигача бўлган даврда ўтказилди.

Иштирок этиш учун абонентлар компаниянинг расмий мобил иловаси орқали исталган Mobiuz абоненти ҳисобини камида 40 минг сўмга тўлдириши керак эди. Ҳар 40 минг сўм битта имкониятга тенг эди. Акциянинг уч ойи давомида битта абонент-иштирокчи 30 та имкониятни тўплаши мумкин эди.

Совринлар ўйини бошланишидан бир неча кун олдин барча имкониятларга ноёб ID-кодлар берилди. Махсус USSD-буйруғи (*2023#) ёрдамида абонентлар ўзларига айнан қайси ноёб кодлар белгиланганини билиб олиши мумкин эди. Умумий ҳисобда 43 025 та шундай ноёб код ўйинда рўйхатга олинди.

Акция ғолиблари томошабинлар, иштирокчилар ва ташкилотчи учун қулай бўлган энг самарали усул — онлайн рандомайзер ёрдамида аниқланди. Жами 84 та соврин ўйнади: ҳар бири 1 миллион сўмдан — 30 та соврин, 3 миллион сўмдан — 20 та, 5 миллион сўмдан — 15 та, 10 миллион сўмдан — 10 та, 15 миллион сўмдан — 5 та соврин ҳамда 20 миллион сўмдан — 3 та соврин ўйналди. Асосий ютуқ эса 100 миллион сўмни ташкил қилди.

Ўйин жараёнини IT Park Uzbekistan, Telegram ва «Яндекс Реклама»нинг Ўзбекистондаги вакилларидан иборат мустақил комиссия ҳамда Mobiuz офисларидан бирига ташриф буюрганлар бевосита кузатиб борди. Тадбирнинг максимал шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида Telegram ва Instagram фойдаланувчилари учун онлайн трансляция ташкил этилди.

Жараён давомида ғолиб деб топилган айрим ID-кодлар соҳиблари билан телефон алоқаси ўрнатилди. Бошловчи уларга хушхабарни тўғридан-тўғри онлайн эфир пайтида айтиб берди ва биринчи таассуротларини билиб олди.

Барча ғолибларнинг ID-кодлари ва ғолиблар рўйхати www.mobi.uz сайтида жойлаштирилган. Ғолибларни аниқлаш маросимини эса операторнинг Instagram аккаунтида кўриш мумкин.

Бир неча кун ичида компания вакиллари ғолиблар билан боғланадилар ва совринларни топшириш учун уларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришни бошлайдилар. Кейин эса пул сертификатларини топшириш маросимлари бўлиб ўтади, бу ҳақда Mobiuz алоҳида эълон қилади.

Реклама


Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

Ўзбекистонда маданий мерос объектлари ҳудудига бир марталик пластик маҳсулотларни олиб кириш тақиқланади

15:06 | 26.09.23 46
Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

Тошкентда икки йўловчи автобус йўлини тўсиб, жанжал кўтарди

13:54 | 26.09.23 439
Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

Беларусда дронларни олиб кириш, сақлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқариш тақиқланди

12:42 | 26.09.23 196
Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани отиб қўйди

12:06 | 26.09.23 1169
Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

Тошкентда кесилган 29 туп дарахт қасддан қуритилгани маълум қилинди

11:30 | 26.09.23 428
Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистонда «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди

10:54 | 26.09.23 236