Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураша олмаётган ташкилотлар рўйхати эълон қилинди (рўйхат)

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ҳокимиятларнинг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги рейтингини эълон қилди.

Рейтингга кўра, 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача баҳоланиб, 12 та ташкилот фаолияти «яхши» (81–100 балл), 30 та ташкилот «қониқарли» (55–80 балл) ва 20 та ташкилот «қониқарсиз» (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилган.

Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Таҳлил натижаларига кўра, «қониқарсиз» деб топилган Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (11 балл), Сув хўжалиги вазирлиги (13 балл), Андижон вилоят ҳокимлиги (18 балл) ҳамда Энергетика вазирлигида (21 балл) коррупцияга қарши ички назорат тизими самарасиз ташкил этилган.

«Яхши» деб 12 та давлат ташкилоти қайд қилинган. Божхона қўмитасида (87 балл) сунъий интелект ёрдамида ходимларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда коррупция хавфи юқори бўлганлар шахси ҳақида «ахборот портрети»ни онлайн шакллантириш тизими йўлга қўйилган. Солиқ қўмитасининг (93 балл) барча таркибий ҳудудларида ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилган. Яхши натижа қайд этган тижорат банкларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ҳамда камайтиришнинг самарали механизми ташкил этилган.

«Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатади. Раҳбарнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича шахсий ташаббуси етарли эмаслиги, жавобгарлик механизмининг белгиланмаганлиги ҳамда самарали коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш бўйича эътибор қаратилмаганлиги ташкилотлар фаолияти қониқарсиз баҳоланишига сабаб бўлган», дейилади агентлик хабарида.

Аввалроқ Ўзбекистонда 243 та қонунчилик ҳужжатида коррупциявий омил аниқлагани, мамлакат Коррупцияни қабул қилиш индексида 126-ўринда эканлиги ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023