Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги оролчаларда қамишзорларни режали тартибда ёқиш бошланди

Сурхондарё вилояти ҳокимияти Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда жойлашган Амударё ичкарисидаги кичик оролчаларда пайдо бўлган қамишзорларни режали тартибда навбатдаги ёқиш ишлари бошлангани ҳақида маълум қилди.

Тадбир мутасадди идоралар рухсати ҳамда масъул органларнинг ўзаро келишуви асосида амалга оширилиб, оролчалардаги ёнғин ҳаракати ва кўлами тўлиқ назоратга олинган. Қайд қилинишича, қамишзорларни режали ёқиш турли касалликлар ташувчиси ҳисобланган зараркунанда ҳашаротлар кўпайиши ва юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

«Ушбу тадбир ёввойи қамишзорларда белгиланган режага мувофиқ олиб борилаётганини маълум қилиб, фуқаролардан ортиқча ваҳимага берилмасликни, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса аҳоли ўртасида ваҳима келтириб чиқарувчи ёлғон ахборотларни тарқатмасликни сўраймиз», — дейилади расмий маълумотда.

Маълумот ўрнида аввалроқ, 7-8 феврал кунлари ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳри атрофида кучли ёнғин юз бергани тасвирланган фотосуратлар тарқалган эди. Ўшанда ҳокимлик бу борада олдиндан ҳеч қандай ахборот бермаган ва аҳолини «режали тартибда ёқиш ишларидан» хабардор қилмаганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023