Ўзбекистон хоккей терма жамоаси Осиё ва Океания чемпионига айланди
Таиландга қарши муз майдонига чиққан Ўзбекистон хоккей терма жамоаси учрашувни 10:2 ҳисобда ғалаба билан якунлади. Жасурбек Рустамхонов покер, Темур Багаутдинов дубл, Муҳаммаддиёр Ғаниев, Саид-Аҳмад Раҳматуллаев, Лорен Петросян ва Муҳаммадали Баҳодировлар рақиб дарвозасига шайба киритди.
Осиё ва Океания чемпионатлари доирасидаги сўнгги бешинчи учрашувни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 17 март куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да ўтказади. Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун ўйин мағлубият билан тугаса ҳам, қўшимча кўрсаткичлар бўйича рақибларидан юқорироқ бўлгани сабаб турнир ғолибига айланади.
Аввалроқ «Ҳумо» хоккей клуби юз фоизлик натижа билан ярим финалга йўл олгани, Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар «Осиё болалари» ўйинларида иштироки бошлангани ҳамда Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар «Осиё болалари» ўйинларида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.