Ўзбекистон Япониядан 200 млн доллар қарз олади

Шавкат Мирзиёев «Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокида ‘Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)’ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида Ўзбекистонда «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини молиялаштириш учун 200,0 миллион АҚШ доллари кредит линияси учун 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан йиллик SOFR + 1,25 фоиз ставкада 194,240 миллион АҚШ доллари; консалтинг хизматлари учун 15 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан йиллик SOFR + 1,25 фоиз ставкада 5,760 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз ажратилиши бўйича Қарз битими имзоланган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 323,019 миллион АҚШ долларига тенг, шундан 200 миллион доллари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзи, 58,272 миллион доллар қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида Ўзбекистоннинг лойиҳани амалга оширишдаги улуши, 64,747 миллион доллар лойиҳа иштирокчиларининг (кредит олувчи лойиҳа ташаббускорларининг) улушидан иборат. Лойиҳани амалга ошириш даври 6 йилни (2023—2028 йиллар) ташкил этади.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

  • лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига кредитлар ўзбек сўмида тақдим этилади;
  • АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмининг валюта курси тебранишлари туфайли юзага келадиган харажатлар Ўзбекистон республика бюджети ҳисобидан қопланади;
  • лойиҳа доирасида лойиҳа ташаббускорларига миллий валютада ажратиладиган кредитлар лойиҳа ташаббускорларига Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади;
  • кредит маблағлари лойиҳа ташаббускорларига маҳсулот етиштириш, сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш, шок усулида музлатиш, логистика (жумладан юк ташиш техникаларини харид қилиш) ва бошқа қувватларни яратиш, озиқ-овқат саноати лойиҳаларига, шунингдек, айланма маблағлар учун ажратилади.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, уни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнида мониторинг ва ҳисоботни юритиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
Янгиликлар18:09 | 30.3.23
Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Янгиликлар17:39 | 30.3.23
«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Янгиликлар16:25 | 30.3.23
Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Янгиликлар15:22 | 30.3.23
Хитой компанияси Навоий ва Фарғонада қуёш электр станциялари қуради
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Янгиликлар11:11 | 30.3.23
Авлиё Софиядан тортиб Таксим масжидигача: Туркия ибодатхоналари — суратларда
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади
Янгиликлар17:52 | 29.3.23
Ўзбекистонга 2023 йил охирига қадар 20 та замонавий самолёт олиб келинади

Муҳим хабарлар

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023

«Ёшлар» телеканали Қорақалпоғистонни вилоят деб кўрсатгани учун узр сўради

14:01 · 29.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

11:30 · 29.03.2023

Ўзбекистонда 1 апрелдан пенсиялар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг ойликлари ошади

10:57 · 29.03.2023

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

16:08 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел-сув тошқини кузатилиши мумкин

14:10 · 28.03.2023

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 29 март куни ёмғир ёғади

13:11 · 28.03.2023