11:09 | 20.03.23 105

Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон ёшлар жамоасига автомобиллар совға қилинади

Тадбирда расмийлар, ОАВ ва мухлислар иштирок этади

«Бунёдкор» стадионида 20 март, душанба куни U20 Осиё Кубогида чемпионликни қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига Президент совғаси сифатида Gentra Lacetti русумли янги автомашиналар топширилади. Тадбирда расмийлар, ОАВ ва мухлислар иштирок этади.

Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё кубоги U20 финалида Ироқ ёшлар жамоасини мағлуб (1:0) этиб, қитъа чемпионига айланди. ЖЧ—2023’га йўлланма олган ёшлар жамоасини қўллаб-қувватлаш учун финалга ташриф буюрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бош совринни топширган эди.