Uzbekistan Airways апрелдан Индонезияга парвозларни тиклайди
Тошкент—Жакарта—Тошкент йўналишидаги рейслар уч йиллик танаффусдан сўнг тикланмоқда
Uzbekistan Airways баҳор-ёз мавсумида парвозлар географиясини кенгайтириб, Индонезияга 26 апрелдан бошлаб тўғридан -тўғри мунтазам авиақатновларни тикламоқда. Парвозлар ҳафтада бир марта — чоршанба кунлари амалга оширилади.

Маълумот учун, Тошкент—Жакарта—Тошкент йўналишидаги рейслар уч йиллик танаффусдан сўнг тикланмоқда. Жакартадан Индонезиянинг Бали оролига қулай туташув рейслари мавжуд. Авиақатновлар Dreamliner 787 самолётларида амалга оширилади.
Аввалроқ «Победа» авиакомпанияси Москвадан Самарқандга парвозларни бошлаши, Ўзбекистондан Қозоғистонга мунтазам авиақатновлар сони кўпайтириши ва IndiGo авиакомпанияси Ҳиндистондан Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши ҳақида хабар берилганди.