12:45 | 20.03.23 87

Хитой Ўзбекистонни саёҳатга тавсия этилган мамлакатлар рўйхатига қўшди

Мамлакат расмийлари чет давлатларга, хусусан, Ўзбекистонга гуруҳли саёҳатлар қайта тикланди

Хитой сайёҳлик агентликлари ва онлайн саёҳат хизмати провайдерлари тест режимида гуруҳли саёҳатларини 15 мартдан қайта ташкил қилишни бошлади. Хитойликлар гуруҳ бўлиб жами 40 та мамлакат, хусусан, Ўзбекистон, Непал, Бруней, Ветнам, Мўғулистон, Эрон, Иордания, Танзания, Намибия, Маврикий, Зимбабве, Уганда, Замбия, Сенегал, Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон, Арманистон, Сербия, Хорватия, Франция, Греция, Испания, Исландия, Албания, Италия, Дания, Португалия, Словения, Вануату, Тонга, Самоа, Бразилия, Чили, Уругвай, Панама, Доминика, Сальвадор, Доминика, Багама оролларига саёҳат қилишлари мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистонга 2018 йилда 32,5 минг нафар хитойлик сайёҳ келган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилда 1,7 баробарга ортиб, 54,3 минг нафарни ташкил қилган. Пандемия сабаб 2021 йилда хитойлик туристлар оқими 3,6 минг нафаргача камайиб, 2022 йилда Ўзбекистонга 5,4 минг нафар турист ташриф буюрган.

Маданият ва туризм вазирлиги 2023 йилда Ўзбекистонга 100 минг нафар хитойлик сайёҳни жалб қилишни режалаштирмоқда. Маълумот ўрнида, 1 нафар хитойлик сайёҳ Ўзбекистонда туризм хизматлари учун ўртача 1,1 минг АҚШ доллари сарфлаши аниқланган.

Ўзбекистонда хитойлик сайёҳлар учун виза режими бекор қилинган, Сиан–Тошкент–Сиан йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилган.