22:46 | 21.03.23 225
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади — видео
Ушбу маълумотни муфтий Нуриддин Холиқназаров эълон қилган
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари кенгаши Ислом дини манбалари в астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулосага келди. Ушбу маълумотни Тошкент вилояти ҳудудида Рамазон ҳилолини кузатиш жараёнида иштирок этган идора раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров эълон қилган.
21 март куни имзоланган «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарори билан 2023 йил Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги ЎзМИнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинган.