11:45 | 22.03.23 130

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

Республиканинг баланд тоғ ҳудудларида ёмғир, қор ёғиши ҳамда момақалдироқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 23 март, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Фото: Bugun.uz

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8…+10 даража, кундузи +22…+24 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +17…+22 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши айрим ҳудудларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7…+12 даража, кундузи +22…+27 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +20…+25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7…+12 даража, кундузи +23…+28 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат +5…+10 даража, кундузи +17…+22 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Наманган вилоятлари тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +10…+15 даража бўлади.