16:25 | 22.03.23 422

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон шу йилнинг икки ойида жаҳоннинг 155 та мамлакати билан савдо қилган

Статистика агентлиги 2023 йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар рўйхатини эълон қилди. Ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рўйхатининг юқори поғонасида 1,4 миллиард АҚШ долларлик улуш билан Россия ўрин олган. Туркия давлати 548 миллион АҚШ долларига тенг савдо айланмаси билан рўйхатнинг бешинчи поғонасидан жой олган.

Кўрсаткич давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Россия — 1,4 миллиард доллар;
  • Хитой — 1,3 миллиард;
  • Қозоғистон — 699 миллион;
  • Германия — 573 миллион;
  • Туркия — 548 миллион;
  • Корея — 308 миллион;
  • Қирғизистон — 167 миллион;
  • Литва — 161 миллион;
  • Франция — 152 миллион;
  • Швейцария — 131 миллион.

Маълумот ўрнида, 2023 йилнинг икки ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 176,4 миллион АҚШ долларига (2 фоизга) ошган. Жаҳоннинг 155 та мамлакати билан савдо қилган Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 3,2 миллиард АҚШ доллари ҳамда импорт 5,7 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 131
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 714
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 371
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 388
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 732
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 280