Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Ушбу кўчаларда автомобил ҳаракати ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар чекланади
Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда Рамазон ойи кечаларида ўқиладиган таровеҳ намозлари вақтида ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилишини эълон қилди. Чоралар масжидларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида киритилмоқда.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
- Тепа масжиди — Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар;
Бектемир тумани бўйича:
- Алибек масжиди — М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар;
Яшнобод тумани бўйича:
- Ислом ота масжиди — Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар;
- Али ибн Абу Толиб масжиди — Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар;
Миробод тумани бўйича:
- Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди — Янги Қўйлиқ—Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасига қадар;
- Қўйлиқ ота масжиди — ТҲАЙ—Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар;
Сергели тумани бўйича:
- Маъруф ота масжиди — Чоштепа кўчасидан Чоштепа 1-тор кўчасига қадар (Темир панжара — 20);
- Нўғайқўрғон масжиди — Янги Сергели—Нуғайқўрғон КҲАЙ—Сағбон чорраҳасидан Нурафшон—Сағбон чорраҳасига қадар;
Яккасарой тумани:
- Усмон бин Маъзум масжиди — КҲАЙ—Файзли Тошкент чорраҳасидан КҲАЙ—Қушбеги чорраҳасига қадар;
- Яккасарой масжиди — Ш.Руставели—Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой—Боғибўстон чорраҳасига қадар;
- Ракат масжиди — Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар;
Янгиҳаёт тумани:
- Ниёзмат ота масжиди — ТҲАЙ—Бинокор чорраҳасидан Паст Дархон маҳалласига кириш қадар;
Шайхонтоҳур тумани бўйича:
- Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди — Кўкча Дарвоза—Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасига қадар;
- Камолон масжиди — Бунёдкор—Камолон чорраҳасидан Камолон—Устазода 2-тор чорраҳасига қадар;
Олмазор тумани бўйича:
- Ҳазрати Имом масжиди — Нурафшон—Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой—А.Қодирий чорраҳасига қадар;
- Исломобод масжиди — КҲАЙ—Сағбон чорраҳасидан Нурафшон—Сағбон чорраҳасига қадар;
- Дўстжонбой (Сулола) масжиди — Сағбон—Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли—Норазтепа чорраҳасига қадар;
Юнусобод тумани бўйича:
- Мирза Юсуф масжиди — Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар;
Учтепа тумани бўйича:
- Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди — Катта Қаъни айланмасидан Лутфий—Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасига қадар;
- Ҳазрати Али масжиди — Назарбек—Маҳорат чорраҳасидан Назарбек—Замаҳшарий 1-тор кўчасигача қадар;
Чилонзор тумани бўйича:
- Новза масжиди — Бунёдкор—Муқимий кўприги тагидан Олий Мажлис қаршисигача қадар;
- Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди — Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасига қадар;
- Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди — Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари кенгаши Ислом дини манбалари в астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 23 марта, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулосага келгани ҳақида хабар қилинганди.