10:49 | 23.03.23 125

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Ҳаво ҳарорати 27 даражагача кўтарилади

Ўзбекистон бўйича 24 март, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Bugun.uz

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8…+10 даража, кундузи +22…+24 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +20…+25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7…+12 даража, кундузи +22…+27 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +20…+25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7…+12 даража, кундузи +23…+28 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 мметр/сония тезликда эсади. Ҳарорат +5…+10 даража, кундузи +20…+25 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +10…+15 даража бўлади.