10:49 | 25.03.23 119

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

У 23 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг сув конференциясида нутқ сўзлади

БМТнинг 23 март куни 45 йиллик танаффусдан сўнг илк бор ўтказилган сув конференциясида Саида Мирзиёева Орол фожиаси оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон амалга ошираётган ишлар ҳақида гапирди.

«Орол денгизи инқирози инсониятнинг атроф-муҳитга бепарволиги оқибатлари ҳақида даҳшатли эслатмадир. Бироқ ғамхўр инсонларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли у яна бир бор умид ва янгиланиш тимсолига айланди», — деди Саида Мирзиёева.

Маълумот ўрнида, 2021 йилда БМТ резолюциясида Оролбўйи ҳудуди экологик инновациялар ва технологиялар зонаси деб эълон қилинган. БМТнинг 2018 йилда минтақа учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фонди ташкил этилиб, Оролни тиклаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун 14 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ ажратилган.

БМТнинг сув конференцияси доирасида 22 март куни Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ўтказилган Орол маданияти саммити лойиҳаси тақдимоти саммит шафелигида ёшлар учун таълим дастурлари, стипендиялар ва амалиётлар очилади, бу эса минтақадаги вазиятни яхшилашга қаратилган.

Бундан ташқари, биодизайн ферма-лабораторияси ташкил этилиб, уларда вилоятни сув билан таъминлаш, янги экин турларини яратиш, ҳудудда тупроқ шўрланишини камайтириш бўйича турли технологияларни ўрганади ва ишлаб чиқади.