10:43 | 26.03.23 218

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

Қуйида қабул қилиниш, ўқиш шартлари ва бошқа маълумотлар билан батафсил танишинг

Журналистикага қизиқасизми? Соҳада билим олиб, амалиётга эга бўлишни истайсизми? Унда журналистлар мактаби — сиз учун!

Мактабнинг афзалликлари нимада?

  • Журналистика соҳасини бепул ўргатамиз;
  • Фаолиятингизда керак бўладиган барча зарур билим ва кўникмаларга эга бўласиз;
  • Журналистиканинг энг замонавий, илғор йўналишлари ва жиҳатлари бўйича маълумот берамиз;
  • Ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашилиб, ўзи қизиққан формат ва жанрларда ижод қилишни ўргатамиз;
  • Дарсларда ижодкорлик ва креативлик ўргатилади;
  • Амалиёт Bugun.uz таҳририятида бўлади;
  • Энг яхши ўқувчилар ишга олинади.

Бугун журналистлар мактаби ўқувчиси ким?

  • 18 ёшдан 22 ёшгача бўлган ёш мутахассис;
  • журналистика соҳасида билим ёки тажрибаси бўлиши шарт эмас, ҳатто бошқа соҳани яхшироқ билгани маъқул;
  • ўзбек тилида яхши ёза олиши, фикрини эркин ифодалаш;
  • рус ёки инглиз тилини яхши билиш;
  • жамоада ўқишга ва ишлашга тайёр бўлиши, киришувчан ва тез тил топишадиган.

Мактабга қабул қилиниш учун нималар қилиш керак?

Telegram’даги @bugunedition манзилига маълумотнома (қисқа ва лўнда: кимсиз, нега биз айнан сизни танлашимиз керак) жўнатинг, унда алоқа учун аниқ маълумотлар — телефон рақами ва электрон почта манзили (Gmail) акс этган бўлиши шарт.

Ўқиш қанча вақт давом этади?

Уч ой. Дарслар амалиёт кўринишида соат 10:00 дан 17:00 гача душанба—жума кунлари олиб борилади. Агар тайёр бўлсангиз, сизни кутамиз! Бу — сизнинг имкониятингиз. Ундан эртага эмас, Бугун фойдаланинг!

*Мактаб Тошкент шаҳрида ташкил этилади!