16:08 | 28.03.23 56

Ўзбекистонга Қозоғистон орқали 25 минг тонна Россия нефтини етказиб бериш бошланди

Нефтни ташиш Қозоғистон Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефт етказиб бериш жадвалига мувофиқ амалга оширилади

«КазТрансОйл» Ўзбекистонга 25 минг тонна Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали етказиб бериш бошланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, нефтни ташиш Қозоғистон Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефт етказиб бериш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

«КазТрансОйл» 2023 йилда магистрал нефт қувурлари тизими орқали Ўзбекистонга 250 минг тонна Россия нефтини етказиб беришни режа қилган.

Маълумот учун, 2023 йил 1 февралдан Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит учун Россиядан ишлаб чиқарилган нефтни ташиш хизмати бир тонна учун 27,9 долларни ташкил қилади (ҚҚСсиз).

«КазТрансОйл» Россия нефтини Ўзбекистонга транзит қилишни 2017 йилнинг ноябрида бошлаган.