11:30 | 29.03.23 100

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 30 март куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Тошкент вилоятининг тоғли худудларида 2000 метрдан баландда қор кўчиш ҳавфи бор

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 30 март, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Bugun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13 даража илиқ, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг тоғли худудларида 2000 метрдан баландда қор кўчиш ҳавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.