16:13 | 29.03.23 146

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳолат тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилаётганини маълум қилди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 17-мактаб ўқувчилари дарс вақтида SIM-картага 10 минг сўмдан пул олиб келиш учун уйларига жўнатилгани айтилмоқда. Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.

В Ташкентской области у школьников могли собирать деньги на покупку SIM-карт для Open Budget
Фото: Ижтимоий тармоқлар

«Бугунги кунда кенг оммалашиб, халқ овозига айланиб бораётган Open Budget кампаниясини бундай талқин қилиш, болалардан фойдаланишни оқлаб бўлмайди», дейилади ҳокимлик ахборотида.

Таъкидланишича, вазият вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Султонбеков томонидан назоратга олиниб, ўрганиш бошланган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги яқин соатларда ҳолат бўйича батафсил ва асослантирилган ахборот бериши қўшимча қилинди.