18:09 | 30.03.23 286

Қорақалпоғистондаги маҳаллаларнинг ҳар бирига 500 млн сўмдан қўшимча маблағ ажратилади

Бунинг учун алоҳида жамғарма ташкил қилиниб, унга 2023 йилда 250 млрд сўм йўналтирилади

Кегейли туманида ўтказилган Қорақалпоғистонни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилишда Шавкат Мирзиёев ҳудуд аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган учта янги ташаббус билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Биринчиси, Қорақалпоғистондаги 452 та маҳалланинг ҳар бирига тўғридан-тўғри 500 миллион сўмдан қўшимча маблағ ажратилади. Бунинг учун алоҳида Қорақалпоғистон маҳаллаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилиниб, унга 2023 йилда 250 миллиард сўм йўналтирилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Иккинчиси, кадастри йўқ 38 минг уй-жой ва кўчмас мулклар бўйича тегишли ҳужжатлар қилиб берилади.

Учинчиси, аҳоли талабини инобатга олиб, 2023 йилда 4 мингта уй-жой қурилади. Бунга қўшимча, замонавий лойиҳа асосида 4 минг якка тартибдаги уй-жой қуришга 4 сотихдан ер ажратилади.

Йиғилишда иш ўринларини кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қорақалпоғистонда 72 минг расмий ишсиз борлиги, ҳар йили 43 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келиши ҳисобга олиниб, 193 минг иш ўрни яратиш ва Қорақалпоғистонни «ишсизликдан холи ҳудуд»га айлантириш мақсад қилиб қўйилди. Бу борада йирик корхона ва кластерлар, кончилик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик ва қишлоқ хўжалигидаги имкониятлар кўрсатиб ўтилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари мўл ва арзон бўлишини таъминлаш мақсадида 2023 йилда аҳолига яна 6 минг гектар ажратилмоқда. Бу орқали сабзи, пиёз, картошка каби кундалик маҳсулотларга эҳтиёж қопланади. Бўстон каналини бетонлаш ҳисобига Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманларида 100 минг гектарда сув таъминоти яхшиланади. Дала четларида 3,6 минг гектарда кади, узум ва сабзавот етиштириб, 42 минг тонна маҳсулот олинади.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 410
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 746
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 378
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 400
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 766
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 285