15:54 | 01.04.23 122

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Кўплаб ҳудудларда шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилади

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 3–5 апрел кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 3 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 4–5 апрелда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 3 апрелда 15–20 даража илиқ, 4–5 апрелда 12–17 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, 3–4 апрелда Навоий вилоятида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 3–4 апрелда баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 апрел куни 9–14 даража илиқ, 4–5 апрел куни 7–12 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 3–4 апрелда баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9–14 даража илиқ, кундузи 3–4 апрелда 18–23 даража илиқ, 5 апрелда 15–20 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 3–4 апрел кунлари баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9–14 даража илиқ, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, 3–4 апрелда Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 3–4 апрелда баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража илиқ, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 20–25 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 3–4 апрелда баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ, кундузи 9–14 даража илиқ бўлади.