16:00 | 03.04.23 824

Infin Green билан қуёш панеллари: тоза ва ҳамёнбоп энергия

Ўз фаолиятида InfinBANK экологияни асраш ва атроф-муҳитга салбий таъсирларни камайтиришга оид аниқ тамойилларга таянади

Ўтган қишда юз берган энергия инқирози мазкур соҳадаги қатор муаммоларни юзага чиқарди. Ушбу муаммоларга кўз юммай, уларни яқин келажакда ҳал этиш лозимлигига ҳеч қандай шубҳа қолмади.

Йилнинг аксар қисми қуёш нур сочадиган кунлардан иборат бўлган Ўзбекистондай юртда қайта тикланувчи энергия манбаларини, хусусан, қуёш панелларини ўрнатиш узлуксиз энергия таъминоти учун мақбул ечим бўла олади. Бу масалага давлат раҳбари ҳам эътибор қаратиб, 2023 йилнинг 16 феврал куни «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ, 2023 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатувчи шахслар ва компаниялар мазкур қурилмалар бўйича мулк солиғидан, бу қурилмалар эгаллаган ер участкалари учун белгиланадиган ер солиғидан, шунингдек, улардан олинган ортиқча энергия сотувидан тушган фойда учун даромад солиғидан бир неча йилга озод этилади.

Фойдаланиш зарур бўлган имконият

Тошкентда хусусий уйда қуёш панелларини ўрнатиб, муваффақият фаолият юритаётган хонадонлар тажрибаси мавжуд. Масалан, Рустам Ёдгоров ўз уйига жами қуввати 6 киловатт бўлган 40 та фотопанел ўрнатган. Йилига улар 7-10 минг киловатт электр энергияси ишлаб чиқаради. Ойлик энергия сарфи эса 150-200 киловатт. Натижада бундай ўрнатма нафақат ўз уйидаги электр энергияси эҳтиёжини қопламоқда, балки унинг қолдиқлари ҳудудий электр тармоқларига етказилмоқда. Шу билан бирга, 2022 йилнинг ноябр ойида Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси Яккасарой туманида яшовчи фуқаро Раҳимжон Расулов билан қайта тикланувчи энергия манбаларидан олинган энергияни харид қилиш бўйича шартнома имзолади. Бу мазкур йўналишда тузилган Ўзбекистондаги илк келишув бўлди.

«Бундай мисоллар борган сари кўпаяверади. Панелларнинг хизмат даври 25-30 йилни ташкил этади, унга кетган харажатлар 5-7 йил ичида қопланади. Яъни, ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс нисбатан қисқа давр ичида даромадга чиқиши мумкин. Бундан ташқари, қуёш панеллари билан электрдаги узилишларга доир муаммони узоқ йилга унутишингиз мумкин. Боз устига, мунтазам қурилиш ишлари боис электр тармоқларига юклама ортаётганини ҳисобга олсак, бу ишлатиб кўриш мумкин бўлган қўшимча имконият эканлиги ойдинлашади», —  дейди InfinBANK’нинг чакана кредитлаш департаменти директори Aнвар Караханов.

Шуниси аниқки, шаҳарларда электр энергияси асосан кўмирда ишлайдиган электр станцияларида ишлаб чиқарилади. Ҳозирда бундай ерости ресурсини қазиб олиш усули ҳам эскирган: у экологик жиҳатдан тоза эмас, биз нафас оладиган ҳавога юқори даражадаги смог (тутун+туман) чиқаради. Aйнан шу сабаб хусусий фотоэлектр электр станциялари аҳоли учун қизиқарли ечимга айланмоқда.

«Имкон қадар кўпроқ одамлар ўз эҳтиёжлари учун қуёш панелларини харид қила олиши учун InfinBANK Infin Green кредитини таклиф этади. Мазкур кредитдан ҳам жисмоний шахслар, ҳам юридик шахслар фойдаланиши мумкин. Кредит маблағлари ҳисобидан биз 7000 киловаттгача бўлган электр энергиясини қоплаб беришга тайёрмиз. Қайд этиш жоизки, бу кредит учун бериладиган аризалар максимал қисқа муддатларда, яъни уч кун ичида кўриб чиқилади», — дейди Aнвар Караханов.

Ўз фаолиятида InfinBANK экологияни асраш ва атроф-муҳитга салбий таъсирларни камайтиришга оид аниқ тамойилларга таянади. Мана шундай зарур ва муҳим ишга ўз ҳиссасини қўшиш учун, банк Infin Green кредитини имкон қадар енгил, содда ва ҳамёнбоп қилишга ҳаракат қилди.

Жисмоний шахслар учун кредитлаш шартлари:

  •  кредит — 50 миллион сўмгача;
  •  муддати — 5 йил;
  •  фоиз ставкаси — 23,99 фоиз.

Юридик шахслар учун кредитлаш шартлари:

  • кредит — 1 миллиард сўмгача;
  • муддати — 5 йил (имтиёзли давр 6 ойгача);
  • фоиз ставкаси — 23,99 фоиз.

Сайт: infinbank.com;

Facebook: fb.com/InfinBank;

Instagram: @investfinancebank;

Telegram-bot: t.me/Infin_bank_bot.

Реклама


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 247
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 541
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 571
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 434
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 283
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 603