18:26 | 03.04.23 1057

Янги Конституция: барча мулк шакллари ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилинади

Хусусан, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари маҳрум этилиши мумкин эмас

Мол мулкка эгалик қилиш фуқароларнинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Мулкдорлик ҳиссидай кучли мотивация бўлмаса керак.

Мулкдор ўз мулки ишончли ҳимоя қилишини билса, ҳис қилсагина инвестиция киритади, тадбиркор бизнесини ривожлантиришга бор вужуди билан ҳаракат қилади.

Лекин яқин тарихимизда айрим мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг уй-жойларни бузиш ҳолатлари халқимиз тилида «снос» деб ном олди. Мазкур ҳолатлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини қўпол равишда бузиб, Ўзбекистоннинг халқаро имиджига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Мазкур муаммоларни тизимли бартараф этиш учун 2021 йилда Президент фармони билан ер ислоҳоти амалга оширилиб, унга кўра ер хусусий мулкка айланади, ер фақат электрон аукционда сотилади, ҳокимлар ер беролмаслиги ва олиб қўймаслиги мустаҳкамланди, қишлоқ хўжалиги еридан янада кўпроқ одамлар фойдаланадиган бўлди.

Хусусий мулк ва тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилишга таъминлаш мақсадида Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 65-моддаси қуйидаги таҳрирда баён қилинмоқда:

Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчининг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

Фуқароларнинг мол-мулкидан суднинг қарорисиз маҳрум этиш мумкин эмаслиги бўйича конституциявий норма мулкчилик муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаш, хусусий мулкнинг дахлсизлигини кучайтиришга катта туртки бўлади.

Шак-шубҳасиз, янгиланаётган Конституцияда фуқароларнинг мулки билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, аҳолининг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари дахлсизлигини кафолатлаш билан боғлиқ нормаларнинг мустаҳкамланиши ҳам халқимиз, ҳам ҳаёт зарурати ҳисобланади.

Хусусий мулк дахлсизлиги ҳамда ундан суд қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги нормалар Франция, Германия, Дания, Индонезия, Грузия каби давлатлар конституцияларида акс эттирилган.

Хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, уни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш, мулкдорларни қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим мезони бўлиб хизмат қилади.

Бекзод Наримонов,

юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 889
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 427
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 494
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1780
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 775
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1168