10:22 | 04.04.23 664

Тошкентда аёл уч нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан ташлади

Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди

Сергелида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлади. Бош прокуратура тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Аниқланишича, 3 апрел куни соат 19:20 ларда Сергели тумани 8-мавзедаги кўп қаватли уйида яшаб келган аёл (1996 йилда туғилган) икки нафар ўғли ва бир нафар қизини қасддан ўлдириш мақсадида 9-қаватдан бирин-кетин деразадан ташлаб юбориб, сўнгра ўзи ҳам ойнадан сакраб ўз жонига қасд қилган.

Оқибатда барчаси ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш) ва 103 (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Олинган маълумотларга кўра, марҳума аёл Тошкент вилояти Зангиота туманида турмуш ўртоғи билан истиқомат қилган хонадонда 2022 йил октябр ойида ёнғин содир бўлгани сабабли 3 нафар фарзанди билан бирга онасининг Сергели 8-мавзесидаги уйига келиб, улар билан бирга истиқомат қилиб келган ҳамда ушбу ҳолатлар унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатган.

Шунингдек, марҳуманинг турмуш ўртоғи ҳозирда Умра зиёрати мақсадида Саудия Арабистонда экани аниқланган.

Тергов гуруҳи томонидан ушбу фожианинг барча эҳтимолий сабабларини синчиковлик билан текшириш мақсадида қатор тергов тахминлари ишлаб чиқилган.

«Хусусан, оилавий келишмовчилик, марҳумада кузатилган руҳий ўзгаришларга олиб келган сабаблар, ўз-ўзини ўлдириш даражасига келтириш ва бошқа тахминларнинг барчаси дастлабки тергов жараёнида батафсил текширилади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкентдаги ОТМда қурувчи пулини ололмагани учун ўзини 5-қаватдан ташламоқчи бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Қаршида 23 ёшли йигит 4-қаватдан йиқилиб вафот этгани маълум қилинди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 922
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 432
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 498
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1790
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 789
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1177