Ўзбекистоннинг йирик компаниялари Uzbekistan’s club платформасини қўллаб-қувватламоқда
Uzbekistan’s club — бу халқаро миқёсда муваффақият қозонаётган ўзбекистонликларни бир ерга жамлаш мақсадида яратилган глобал платформа
Хорижда турли соҳаларда, кўзга кўринган корхона ва ташкилотларда иш олиб бораётган ўзбекистонликларни бир глобал майдонда бирлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Uzbekistan’s club онлайн платформаси ўз фаолиятини бошлади.
Бугунги кунга келиб Uzbekistan’s club жамоасини Ўзбекистоннинг йирик компаниялари қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ўзбекистондаги Pepsi савдо белгиси ўзбек миллий таомларини тарғиботини амалга ошираётган бўлиб, Uzbekistan’s club жамоасининг яна бир лойиҳаси O‘zbekistonlik. Food хориждаги машҳурлар билан бирга таом тайёрлаш лойиҳасини қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси жамоанинг лойиҳаларини суратга олишда, хорижий сафарларга чиқишида расмий авиаташувчи сифатида кўмак бермоқда. Ucell алоқа оператори ўз хизматлари, жумладан, роуминг тармоқлари билан жамоага кўмак бераётган бўлса, Anorbank Ўзбекистондаги биринчи рақамли банк сифатида жамоани технологик ечимлар билан қўллаб-қувватлаб келмоқда. Orient Group ҳам клуб ҳамкорларидан бири сифатида ишламоқда.
Uzbekistan’s club бу халқаро миқёсда муваффақият қозониб келаётган ўзбекистонликларни бир ерга жамлаш мақсадида яратилган глобал платформа саналади. Янги ишга туширилган сайтда сиз платформа ҳақида, жамоанинг барча лойиҳалари, келгусидаги режалари ва энг сўнгги янгиликлари билан танишиб боришингиз мумкин бўлади.
Эндиликда Uzbekistan’s club платформаси орқали дунёнинг турли минтақаларида фаолият олиб бораётган ўзбекистонликлар рўйхатдан ўтиши ва ўзлари ҳақидаги маълумотларни ёзиб қолдиришлари мумкин. Бу орқали улар барча муваффақиятли ўзбекистонликларни бир жойга жамлаган глобал хаб аъзосига айланади.