16:23 | 06.04.23 430

«ИИБ бошлиғи айиққа ўқ узишга кўрсатма берган» — ТРВ

Тошкент ҳайвонот боғи вакиллари ҳодиса жойига етиб борганида айиқ нобуд бўлган эди

Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, «Яшнобод» маҳалласи ҳудудига 2023 йилнинг 5 апрел куни Қизил китобга киритилган қўнғир айиқ тушиб келгани хабар қилинганди. Табиат ресурслари вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Қайд этилишича, шу куни тахминан соат 23:00 ларда айиқ Қумдарёга яқин жойдаги жарликда ҳосил бўлган ғор ичига кириб олган. Бир оздан сўнг бу ерда маҳаллий аҳоли тўпланган.

Маҳаллий ҳокимлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўз вақтида тегишли чора-тадбирлар кўрилмагани боис айиқ безовталаниб, жарликдан тепага чиқишга уринган. Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи А.Б. атрофга йиғилган аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида овчи Д.А.га айиққа ўқ узишга кўрсатма берган. Оқибатда айиқнинг жони узилган.

Тошкент ҳайвонот боғи вакиллари ҳодиса жойига етиб борганида айиқ нобуд бўлган эди.

«Мазкур ҳолат ўрганилиши давом этмоқда. Масъулиятсизликка йўл қўйган ва бунинг оқибатида қўнғир айиқнинг ўлимига сабаб бўлган масъулларга нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чоралари кўрилади», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, айиқнинг териси шилиб олингани ҳақидаги фото ва хабар ҳақиқатга зид. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратнинг Чироқчи туманидаги воқеага алоқаси йўқ. Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан ҳам ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 222
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 523
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 555
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 417
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 274
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 596