12:00 | 06.04.23 202

Mobiuz офислари тармоғини янгилашда давом этмоқда

Денов шаҳрида Mobiuz мобил операторининг янгиланган офиси очилди

Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида Mobiuz мобил операторининг янгиланган офиси очилди.

Денов шаҳри республикадаги энг йирик туманлардан бири бўлган Денов туманининг маъмурий маркази ҳисобланади. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Денов тумани аҳоли сони бўйича мамлакатда иккинчи ўринда туради — бу ерда 409 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Денов шаҳрининг ўзи қадимий Чағониён манзилгоҳи ўрнида жойлашган бўлиб, сайёҳларда катта қизиқиш уйғотади.

Эндиликда туман аҳолиси ва меҳмонларига Mobiuz’нинг янгиланган офиси хизмат кўрсатади. Ўтган бир йил давомида бу ерда компания бренд платформасига мувофиқ тўлиқ реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Икки қаватли офис биносининг ички қисмида замонавий Hi-Tech услуби қўлланилди. Mobiuz брендбуки асосида оқ, оч кулранг ва қизил ранглар комбинацияси ишлатилди.

Бўлинмаларнинг жойлашуви ва ходимларнинг иш жойлари тўлиқ ўзгартирилди, замонавий хизмат кўрсатиш стандартлари жорий этилди. Натижада, офисга ташриф буюрувчилар — абонентлар, корпоратив мижозлар, тижорат ҳамкорлари биринчи дақиқаларданоқ меҳр ва эътиборни ҳис қилишлари мумкин.

Офиснинг расмий очилиш маросимида Mobiuz компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари Ёқубжон Сайдалиев сўзга чиқди. У компания Ўзбекистонда АКТ соҳасида яратилган имкониятлардан муваффақиятли фойдаланаётганини ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини амалга ошираётганини таъкидлади. Операторнинг асосий эътибори алоқа сифатини янада ошириш, янги маҳсулот ва хизматларни жорий этиш, аҳоли ва абонентларга қулайлик яратишга қаратилган.

Деновдаги офис тўлиқ модернизациядан кейин сўнгги олти ой ичида очилган учинчи офис бўлди (бундан аввал компания Самарқанд ва Урганчда офисларини янгилаганди). Бу ерда рақамларни улаш, алмаштириш ва тиклаш, чиройли рақамларни чегирмалар бўйича, шунингдек, ҳақини икки йилгача қисмларга бўлиб тўлаш шарти билан рўйхатдан ўтказиш мумкин. Корпоратив ва бошқа хизматлар ҳам абонентларга мунтазир.

Денов шаҳридаги Mobiuz хизмат кўрсатиш офиси манзили: Шароф Рашидов кўчаси, 238А-уй.

У ҳар куни дам олишларсиз соат 09:00 дан 18:00 гача ишлайди.

Реклама


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 294
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 591
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 595
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 448
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 301
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 626