11:01 | 06.04.23 445

Президент фармонидан сўнг Makro’даги импорт товарлар нархи пасайтирилди

Хусусан, ун, сут маҳсулотлари, балиқ, сариёғ, бананлар, қаҳва, чой, ўсимлик ёғи, хамиртуруш ва кўпгина бошқа товарлар ушбу рўйхатдан ўрин олган

Makro супермаркетлар тармоғи #InsonQadriUchun акциясига қўшилиб, унинг доирасида юзлаб импорт қилинган товарлар нархини пасайтириши ҳақида эълон қилди.

Бундай ижобий янгиликлар Президентнинг импорт божхона божининг нол ставкалари белгилаш бўйича ташаббуси туфайли амалга ошиши мумкин бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони эълон қилинди. Мазкур ҳужжатга биноан бир вақтнинг ўзида 36 товар гуруҳига нисбатан — бу эса 1000 дан ортиқ номдаги маҳсулотлар демакдир — божхона божининг нол ставкаси қўлланилади. Бошқача қилиб айтганда, ушбу товарлар анча арзонлашади.

Масалан, ун, сут маҳсулотлари, балиқ, сариёғ, бананлар, қаҳва, чой, ўсимлик ёғи, хамиртуруш ва кўпгина бошқа оммабоп импорт товарлари ушбу рўйхатдан ўрин олган.

«Супермаркетларимизда нархларни пасайтириш масаласи устида ишлашга жиддий ёндашиб, аудитни ўтказдик ва хаттоки нарх кўрсаткичларни ўзгартирдик. Makro дўконларига кириб, харидорлар айни пайтда нарх кўрсаткичлари махсус тарзда пасайтирилган кўпгина товарларни кўришлари мумкин. Жавонларда қўйилган маҳсулотлар хилма-хиллигида осонликча йўл топишлари учун биз
‘Адолатли нархлар’ деб номланган махсус каталогини чоп этдик. Унда божхона божининг нол ставкаси қўллангани туфайли арзонлашган барча товарлар тўпланган. Ижобий ўзгаришлар ва Президент ташаббуси билан харидорларимизга, яъни бутун Ўзбекистон аҳолиси ва мамлакат меҳмонларига керакли бўлган товарларни ҳамёнбоп нархларда тақдим этишимиз мумкин. Ва бундай ўзгаришлар энди-энди бошланмоқда», — дейди Makro супермаркетлар тармоғи бошқарувчи директори Дмитрий Бова.

«Адолатли нархлар» каталогидаги маҳсулотлар рўйхатини бу ерда топишингиз мумкин.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 398
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 243
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 194
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 290
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 630