19:25 | 07.04.23 807

Самарқандда 19 ёшли аёл қизлик уйида ўзини осиб қўйди

Самарқанд вилоят прокуратураси қизни ҳеч ким ўзини ўлдириш даражасига етказмаган деб ҳисоблаб, жиноий иш қўзғатишни рад этди

Самарқанд вилояти Ургут тумани «Терсак» маҳалласида яшовчи 2004 йилда туғилган А.С. (аёл) 3 март куни қизлик уйида ўзини осиб қўйиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.

Марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида шу куни суд тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Суд тиббиёт экспертизаси хулосасида С.А.нинг ўлими осилишда бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши оқибатидаги механик асфиксиядан келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Шу билан бирга марҳума С.А.нинг турмуш ўртоғи С.С. томонидан ўз уяли телефонидаги CEKIS VIDYO Telegram каналига жойланган турмуш ўртоғининг фотосуратини тақдим этган.

«Мазкур фотосурат кўздан кечирилганда, қайд этилган канал номланишидан беҳаёлик ва одобсизликдан далолат берсада, фотосуратдаги қизларнинг кийим-кечаги мавжуд бўлиб, обрўсизлантириш, камситиш ёки аҳлоқ-одоб нормаларига зид келувчи белгилар мавжуд эмаслиги ҳамда фотосурат остида бирон ёзув, изоҳ ёки ҳаволалар мавжудлиги аниқланмади», дейилади хабарда.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, бирон-бир кишининг ҳаракатида жиноят таркиби ва жиноий ҳодиса аниқланмагани боис, 2023 йил 1 апрел куни жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур ҳолат бўйича дастлаб Nemolchi.uz лойиҳаси хабар тарқатганди. Унга кўра, аёлнинг ўлимига Telegram каналларидан бирида эълон қилинган оддий суратлари ва қиз бу ҳақида отасига маълум қилгач, унинг кўтарган тўполони сабаб бўлиши мумкин.

«Ўша куни аёлимнинг ота уйига бориб, уни олиб кетмоқчи эдим. У олдимга ‘синиқ’ ҳолатда чиқди. Уйга олиб кетай десам, йўқ, отам ичиб олган, мен кетсам, онамни калтаклаши ва ҳатто ўлдириб қўйиши мумкин, деди. Мен уйга кетдим, меҳрибоним эса ўшандан кейин бизни бутунлай тарк этди. Менинг севгилим энди ёнимда йўқ…», — деди марҳуманинг турмуш ўртоғи.

Манбанинг маълум қилишича, қиз болалигидан зўравонлик оддий ҳолат деб қабул қилинган оилада катта бўлган.

Nemolchi.uz Бош прокуратурадан 19 ёшли қизнинг ўз жонига қасд қилгани бўйича ишни қайта кўриб чиқишини сўраган.

«Бундай жиноятларни жазосиз қолдирмаслик, қизлар устидан туҳмат қилаётган каналларни эътиборсиз қолдирмаслик, оиладаги зўравонликларга кўз юммаслик керак! Агар тизим ўзгармаса, Президент томонидан имзоланиши кутилаётган қонун атрофидаги барча сўзлар фақат қоғозда қолиб кетаверади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган вилоят адлия бошқармаси ҳамда Янгиариқ тумани фавқулотда вазиятлар бўлими раҳбарлари Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми ва Жиноят кодексининг эски таҳрирдаги 128-1-моддаси (ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш)да назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 1 йил 6 ойдан озодликни чеклаш жазоси тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Олий суд мазкур ҳолатга муносабат билдираркан, тарафларга апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкинлиги тушунтирилгани, ҳозирги кунга қадар Олий судга кассация тартибида протест ёки шикоят келиб тушмагани ҳақида маълум қилди.

Шунингдек, Бош прокуратура томонидан Хоразм вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши бўйича чиқарилган суд ҳукми ва аппеляция инстанциясининг ажримлари қонунийлиги ўрганилган.

29 март куни судланган Ойбек Машарипов ва Анвар Курязовга енгил жазо тайинлангани ва бошқа ҳолатлар юзасидан Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судига протест келтирилган. Олий суд эса ушбу протест жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида 2023 йилнинг 6 апрел куни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши қўшимча қилинди.

Nemolchi.uz лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко Хоразмда меҳрибонлик уйидаги вояга этмаган қизларнинг амалдорларга сотилгани ҳақидаги иш бўйича тафсилотларни маълум қилганда шошма-шошарликка йўл қўйганини тан олгани ҳақида хабар берилганди.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 384
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 239
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 192
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 288
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 625