17:13 | 10.04.23 630

Табиат ресурслари вазирлиги ижодий ишлар танловини эълон қилди

Танловда саралаб олинган энг яхши шеърга мусиқа басталаниб, Табиат мадҳияси яратилади

Табиат ресурслари вазирлиги, Ёзувчилар ҳамда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмалари «Она табиат мадҳи» ижодий ишлар танловини эълон қилди.

Танлов мамлакат мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланади. Унга Ўзбекистон табиати, тоғлари, ўрмонлари, дарёлари, табиат боғлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ер ва ер ости бойликларига бағишланган шеърлар қабул қилинади.

Вазирликнинг маълум қилишича, танловда саралаб олинган энг яхши шеърга мусиқа басталаниб, Табиат мадҳияси яратилади. Мадҳия атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган барча тадбирларда ижро этилади.

Ғолиб ва совриндорлар қуйидаги миқдорда пул мукофотлари, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади:

  • 1-ўрин (1 та) — 15 миллион сўм;
  • рағбатлантирувчи мукофотлар (5 та) — 5 миллион сўмдан.

Танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими 5 июн — Бутунжаҳон атроф-муҳит куни арафасида ўтказилади.

Танловга тақдим этилган шеърлар сараланиб, мустақилликнинг 32 йиллиги байрами арафасида китоб ҳолида нашр этилади.