19:18 | 11.04.23 726

Антикоррупция агентлиги директори 2023 йилгача кимлардан ва қандай совғалар олгани очиқланди

Шу вақтгача агентликка 8 та совға келган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 14,57 млн сўмни ташкил этган

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари томонидан 2023 йилга қадар хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан қабул қилинган совғалар бўйича реестр шакллантирилди.

Реестрдаги маълумотларга кўра, шу вақтгача 8 та совға келган бўлса, уларнинг барчасини агентлик директори Акмал Бурҳонов қабул қилган ва уларнинг умумий қиймати 14,57 миллион сўмни ташкил этади.

Улардан тўрттаси стол устига қўйиладиган сувенир бўлса, яна тўрттаси деворга осиладиган расмдир. Совғаларнинг энг қиммати Миср Маъмурий назорат идорасидан юборилган стол устига қўйиладиган сувенир бўлиб, унинг қиймати 3,2 миллион сўмни ташкил этади. Афғонистон Коррупцияга қарши курашиш комиссиясининг сувенири қиймати эса 1,35 миллион сўмга баҳоланган.

Деворга осиладиган расмларни эса Озарбайжон Коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси (1,4 миллион сўм), Қозоғистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори (1,45 миллион сўм), Тожикистон Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги (1,6 миллион сўм ва 2,5 миллион сўм) юборган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 301
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 593
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 600
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 448
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 303
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 626