Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедова тергов ҳаракатларидан норози бўлиб, Президентга видеомурожаат йўллади (видео)
Мурожаатда маълум қилинишича, унинг уйидан 600 минг долларга тенг қимматбахо тақинчоқлар ўғирланган
Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедова Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллади тергов ҳаракатларидан норози бўлиб, Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллади. Бош прокуратура ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Мурожаатда айтилишича, унинг уйидан 600 минг долларга тенг қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирланган, 4 ой давомида ўғирланган буюмларнинг арзимаган қийматдагилари қайтарилган, лекин қимматбаҳо бриллиант ва тиллалар қайтирилмаяпти.
Бош прокуратуранинг қайд этишича, шунга асосан 11 апрел куни Малика Аҳмедова Мирзо Улуғбек тумани прокурори Алиакбар Пўлатовнинг қабулига таклиф қилиниб, унинг тергов билан боғлиқ эътироз ва важлари тингланган.
Қабул давомида Аҳмедовага туман прокуратурасига тақдим қилинган жиноят иши тегишли тартибда ўрганиб чиқилгани ва тергов органига иш бўйича қўшимча тергов ҳаракатларини ўтказиш ҳақида ёзма кўрсатма берилгани тушунтирилди.
Шунингдек, 8 апрел куни жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш ва судга юбориш учун туман прокуратурасига тақдим қилинган.