10:50 | 11.04.23 215
Ўзбекистонда боғчалардан бирида болалар янги Конституция тарғиботига жалб қилингани аниқланди (видео)
Ушбу ҳолат юзасидан барча мактабгача таълим соҳасидаги ҳудуд вакилларига огоҳлантиришлар берилган
Мактабгача таълим агентлиги ижтимоий тармоқларда боғча болаларининг «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остидаги тадбирга жалб қилингани акс этган видео юзасидан муносабат билдирди.
«Мазкур видеода МТТ ходими томонидан юртимизда референдум доирасида ўтказилаётган ташвиқот тадбирларидан руҳланиб, тарбияланувчиларга тушунча беришга уринганлик ҳолатини кузатиш мумкин», дейилади агентлик хабарида.
Ушбу ҳолат юзасидан республикадаги барча мактабгача таълим соҳасидаги ҳудуд вакилларига огоҳлантиришлар берилиб, бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилган.