11:32 | 11.04.23 420

Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ҳам истеъмол кредити бериладиган бўлди

Шавкат Мирзиёев импорт товарларга истеъмол кредитлари беришга рухсат этувчи қонунни имзолади

«Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан ‘Истеъмол кредити тўғрисида’ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун қабул қилинди.

Қонун билан «Истеъмол кредити тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган товарлар ва хизматлар учун ҳам истеъмол кредити ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиш киритилмоқда.

Амалда истеъмол кредити мамлакатда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) олиш учун берилади. Таъкидланишича, 2006 йилда қонун қабул қилинган вақтда ушбу норма мамлакат бозорида товар ва хизматлар танқислиги туфайли зарур бўлган.

Қонуннинг қабул қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча харажатларни талаб этмайди.

Истеъмол кредити давлат хизматининг бир шакли бўлиб, аҳолининг маҳсулотларга бўлган талабини рағбатлантиради, уларни ишлаб чиқариш ва сотишни кўпайтириш эвазига оддий фуқаролар ҳаётининг яхшиланишига олиб келади.