16:24 | 12.04.23 309

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет бешинчи кун кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 апрел, пайшанба куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Фото: Bugun.uz

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 11,99 сўмга кўтарилиб, 11 430,10 сўмни ташкил этди. 1 евро ҳам 30,23 сўм юқорилаб, 12 490,81 сўмга етди. 1 Россия рубли 0,32 сўмга тушди ва 139,29 сўм бўлди.