14:45 | 12.04.23 522

Қашқадарёда қўнғир айиқнинг отиб ўлдирилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Туман ИИБ бошлиғи овчига айиққа ўқ узишга кўрсатма берганди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Қизил китобга киритилган Тяншан қўнғир айиғи отиб ўлдирилгани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 3-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, «Яшнобод» маҳалласи ҳудудига 2023 йилнинг 5 апрел куни Қизил китобга киритилган қўнғир айиқ тушиб келиб, Қумдарёга яқин жойдаги жарликда ҳосил бўлган ғор ичига кириб олгани хабар қилинганди.

Маҳаллий ҳокимлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўз вақтида тегишли чора-тадбирлар кўрилмагани боис айиқ безовталаниб, жарликдан тепага чиқишга уринган. Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи А.Б. атрофга йиғилган аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида овчи Д.А.га айиққа ўқ узишга кўрсатма берган. Оқибатда айиқнинг жони узилган.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 412
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 264
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 199
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 295
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 270
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 639