14:41 | 13.04.23 236

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совийди

Мамлакат ҳудудига 15−17 апрел кунлари совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 15–17 апрел кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Bugun.uz

Қорақалпоғистон РеспубликасиХоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ,16 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 17 апрелда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, Устюртда 16-17 апрелда кечаси 2 даража совуқ-3 даражагача пасаяди, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 15 апрелда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16-17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 16 апрелда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ,17 апрелда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида 15 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 16 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ,17 апрелда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 15 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. 16-17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 16 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ,17 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 15 апрелда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. 16-17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 27-32 даража илиқ, 16 апрелда кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ, 17 апрелда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 27-32 даража илиқ, 16 апрелда кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ, 17 апрелда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 15-16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. 17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ, 16 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ, 17 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланади, момақалдироқ бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, 15-16 апрелда баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 16-17 апрелда кечаси 0-5 даражагача пасаяди, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 476
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 277
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 217
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 304
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 282
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 664