16:47 | 14.04.23 307

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида тиббиёт соҳасида 300 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Тошкентда Ўзбекистон–Ҳиндистон халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтди

Тошкентдаги Hilton меҳмонхонасида Ўзбекистон–Ҳиндистон халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ушбу анжуманда икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, дипломатик корпус вакиллари, Ҳиндистоннинг етакчи хусусий тиббиёт марказлари ҳамда йирик фармацевтик корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Таъкидланишича, Ҳиндистон тиббиёти дунё рейтингида юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Шу боис бу ерда тиббиёт туризми жадал ривожланмоқда. Юқори технологик операциялар, соҳага инновацион технологияларни жалб қилиш йўналишларида ҳинд мутахассисларидан ўрганадиган жиҳатлар кўп. Шундан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда ҳиндистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистонда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Хусусан, бу давлатнинг йирик ва нуфузли клиникалари билан биргаликда 10 дан зиёд тиббиёт муассасалари фаолияти йўлга қўйилган. 2022 йилда Nephrocare Health компанияси билан давлат-хусусий шериклик асосида Нукус шаҳрида 150 ўринли, Боғот ва Урганч туманларида 250 ўринли гемодиализ марказлари ишга туширилиб, 12 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилди. Ушбу компания куни кеча Тошкент шаҳрида ҳам 160 ўринли гемодиализ марказини ишга туширди.

Бундан ташқари, 2020 йилдан буён Самарқанд шаҳрида 10 миллион долларлик инвестиция ҳисобига ташкил этилган Zarmet Praktisha’нинг 180 ўринли клиникаси фаолият олиб бормоқда. 2022 йилда 10 миллион доллар сармоя ҳисобига ААKASH компанияси 100 ўринли клиникасини очди. 2023 йилда Деҳли ва Ҳайдаробод шаҳарларида Тошкент тиббиёт академиясининг ваколатхоналари очилди. Ҳар йили 200 дан ортиқ ўзбекистонлик мутахассислар Ҳиндистоннинг етакчи клиникаларида малака ошириб қайтмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тадбирда мамлакатлараро тиббий ҳамкорликни кенгайтириш, соҳани рақамлаштириш, тиббий туризмни ривожлантириш, инвестициявий лойиҳалар қамровини кенгайтириш, тиббий таълимда қўшма дастурларни амалга ошириш, халқ табобати йўналишига доир қатор масалалар муҳокама этилди.

Якунда ҳиндистонлик ҳамкорлар билан умумий қиймати 300 миллион долларга тенг 100 дан ортиқ меморандум ва шартномалар имзоланди.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 357
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 658
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 623
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 480
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 342
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 667