11:50 | 14.04.23 455

Тошкент вилоятида Аграр университети талабаси вафот этди

Унинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 12 апрел куни 21 ёшли йигит спорт клубида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Bugun.uz’га хабар берди.

Маълум қилинишича, шу куни соат 22:15 да Янгийўл туманида яшаган, Тошкент давлат аграр университетининг 2-босқич талабаси Д.А. Янгийўл шаҳри тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига олиб келинган.

Марҳум Д.А.нинг Янгийўл шаҳри «Рамадан» МФЙда жойлашган спорт клубида соғлиғи ёмонлашиб қолган ва шу ернинг ўзида вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, унинг ўлими ўткир юрак етишмовчилиги оқибатида келиб чиққани ва марҳумда тан жароҳатлари мавжуд эмаслиги қайд этилган.

Ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳри прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.