10:26 | 15.04.23 255

Ўзбекистонда келаси ҳафта бошларида 3 даражагача совуқ бўлади

Айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 16–18 апрел кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Bugun.uz

Қорақалпоғистон РеспубликасиХоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, 16 апрелда баъзи жойларда 17-22 метр/сониягача, баъзида 25-28 метр/сониягача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, 16-17 апрелда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиққача пасаяди, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, 16 апрелда баъзи жойларда 17-22 метр/сониягача, баъзида 25-28 метр/сониягача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 16 апрелда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ, 17-18 апрелда кечаси 1-6 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида 1-3 даража совуқ, кундузи 17 апрелда 10-15 даража илиқ, 18 апрелда 12-17 даража илиқ бўлади.

Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 16 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 17-18 апрелда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. 17-18 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 16 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 17-18 апрелда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, 16 апрелда баъзи жойларда 17-22 метр/сониягача, баъзида 25-28 метр/сониягача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 16 апрелда кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ, 17-18 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. 17-18 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, 16 апрелда Фарғона вилоятида баъзи жойларда 17-22 метр/сониягача, баъзида 25-28 метр/сониягача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 16 апрелда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ, 17 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 18 апрелда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 16-17 апрелда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланади, момақалдироқ бўлади, дўл ёғиши мумкин. 18 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, 16 апрелда баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат 16 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 17-18 апрелда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.