16:31 | 15.04.23 1045

Ўзбекистонда помидор нархи кескин арзонлашди

Бу ички бозорда янги помидорга бўлган таклифнинг кескин ўсиши билан боғлиқ

Ўзбекистонда сўнгги бир ҳафта ичида янги помидорнинг улгуржи нархлари кескин арзонлади — пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 32 фоизга, қизил думалоқ помидор эса учдан бирига арзонлади.

EastFruit’нинг хабар беришича, қизил думалоқ помидорнинг улгуржи нархи кетма-кет иккинчи ҳафта пасайгани ҳисобга олинса, бу маҳсулотлар сўнгги икки ҳафта ичида деярли 40 фоизга арзонлашган.

Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, бу ички бозорда янги помидорга бўлган таклифнинг кескин ўсиши билан боғлиқ, бу эса, ўз навбатида, иссиқхоналардан ушбу маҳсулотларни етказиб беришнинг кўпайишига олиб келган.

Нархлар мониторингига кўра, 2023 йилнинг 7 апрелидан 14 апрелига қадар қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи бир килоси учун 33 минг сўмдан 22 минг сўм (2,90 доллардан 1,93 доллар)гача пасайган. Ушбу маҳсулотлар нархи кетма-кет иккинчи ҳафта пасайиб бораётгани инобатга олинса, 2023 йил 31 мартдан 14 апрелгача қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи бир килоси учун 36 минг сўмдан 22 минг сўм (3,15 доллардан 1,93 доллар)га, яъни охирги икки ҳафта ичида 39 фоизга пасайган. Шу билан бирга, жорий улгуржи нархлар 2022 йил даражасига яқинлашган, 2023 йил 14 апрел ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи 2022 йилнинг шу даври билан солиштирилганда атиги 16 фоизга юқори.

Пушти помидорнинг нархи фақат шу ҳафта пасайишни бошланган ва жуда кескин тус олган. 2023 йилнинг 7 апрелидан 14 апрелига қадар ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи бир килоси учун 38 минг сўмдан 26 минг сўм (3,34 дан 2,28 АҚШ доллари)га, яъни бир ҳафта ичида 31,5 фоизга арзонлашган. Бироқ қизил думалоқ помидордан фарқли ўлароқ, жорий улгуржи нархлар 2022 йилги даражага нисбатан анча юқори. 2023 йил 14 апрел ҳолатига кўра, пушти помидорнинг ўртача улгуржи нархи 2022 йилнинг шу даври билан солиштирилганда нисбатан 1,5 баравар юқори.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 427
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 268
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 200
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 295
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 270
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 649