12:31 | 15.04.23 509

Япония бош вазири нутқ сўзлаган жой яқинида портлаш содир бўлди — видео

24 ёшли гумонланувчи воқеа жойида қўлга олинган

Япония ғарбидаги Вакаяма шаҳрида бош вазир Фумио Кисида нутқ сўзлаётган жой яқинида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда NHK ва Kyodo.

Фото: Kyodo

Портлаш Кисида ҳукмрон Либерал-демократик партия номзоди билан гаплашаётган ва Сайгасаки балиқ овлаш портида нутқ сўзлашга тайёрланаётган пайтда содир бўлган.

ОАВ маълумотларига кўра, ушбу жойга тўпланган оломон орасидан тутунли бомбага ўхшаш нарса улоқтирилган. Портлашдан кейин воқеа жойи тутай бошлаган.

Полиция ҳодисада ҳеч ким жабрланмаганини айтди. Кисида портлаш жойидан эвакуация қилинган. Кейинчалик у яна учта режалаштирилган кўча чиқишларини ўтказишга қарор қилган.

Қайд этилишича, 24 ёшли гумонланувчи воқеа жойида қўлга олинган. Япония телеканаллари томонидан олинган кадрларга кўра, бу у бош вазир томонга тутунли бомба улоқтиргандан сўнг дарҳол содир бўлган. Бунинг сабаблари ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил июл ойида Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ Нара шаҳрида сайловолди митингида нутқ сўзлаётган вақтда отиб ўлдирилган эди. У ўзига келмай касалхонада вафот этган.


Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкентда InfinBank ва Visa компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

14:00 | 27.09.23 291
Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

Кампиробод қадимдан тўлиқ Ўзбекистон тасарруфида бўлган — Садир Жапаров

13:54 | 27.09.23 591
Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

Жиззахда юк машинаси ЙПХ постида тиқилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

13:18 | 27.09.23 595
Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

Ўзбекистонда 15 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди

12:42 | 27.09.23 448
Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

Ўзбекистонда энди тиббиёт талабаларидан имтиҳонни робот-симуляторлар олади

12:06 | 27.09.23 301
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонлик аёлларни огоҳлантирди

11:30 | 27.09.23 624