18:01 | 17.04.23 570

НамДУда «Коррупция — фаровон ҳаётимиз пойдевори» номли танлов ўтказилгани рад этилди

Университетида «Конституция — фаровон ҳаётимиз пойдевори» ҳамда «Коррупция — тараққиёт кушандаси» мавзусида иншолар танлови ўтказилган

Наманган давлат университетида «Коррупция — фаровон ҳаётимиз пойдевори» номли иншолар танлови ўтказилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди. Университет ушбу ҳолатни рад этди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Маълум қилинишича, Наманган давлат университетида 2022 йилнинг 16 ноябр куни «Конституция — фаровон ҳаётимиз пойдевори» ҳамда «Коррупция — тараққиёт кушандаси» мавзусида энг яхши иншолар танлови ўтказилган. Танлов ғолиблари муносиб равишда пул мукофотлари билан тақдирланган, аммо ҳеч бир иштирокчи учун диплом ёки сертификат тайёрлаб берилмаган.

Фото: Наманган давлат университети

«Ижтимоий тармоқларда тарқалган ‘диплом’ университет бошланғич ташкилоти томонидан ўтказилган ‘Ўтмишга назар’ шиори остидаги Абдулла Қодирийнинг ‘Ўткан кунлар’ асари юзасидан ўтказилган савол-жавоблар беллашувидаги фаол иштирокчилар учун берилган. Аммо ушбу намуна коррупция ёки конституция билан бўғлиқ танловлар учун берилмаган», дейилади хабарда.

Фото: Наманган давлат университети

Шунингдек, университет Жиноят кодексининг 228-моддасига асосан, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишга сабабчи бўлишини эслатиб ўтган.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 395
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 243
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 194
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 290
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 630