17:03 | 17.04.23 342

Ўзбекистонда мактаб битирувчиларига учтагача академик лицейни танлаш имконияти берилиши мумкин

Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди

«Академик лицейларга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартибини такомиллаштириш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра,

  • абитуриентларга рўйхатдан ўтишда учтагача академик лицейнинг таълим тили бир хил бўлган биттадан мос йўналишини танлаш имконияти берилади;
  • абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.

Шунингдек, академик лицейларга ўқишга қабул қилишда халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари, хорижий тил сертификати мавжуд абитуриентларга имтиёзлар берилади.

Қарор низомига кўра,

  • академик лицейларга умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш тартиби;
  • академик лицейларда маслаҳат кенгашлари фаолиятини ташкил этиш, ҳужжатларни қабул қилиш, имтиҳонларни ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларни эълон қилиш тартиби;
  • фан олимпиадалари, танлов ғолиблари ва умумтаълим фанларини ўзлаштириш сертификатига эга бўлганлар учун имтиёзларни қўллаш;
  • академик лицей ўқувчиларининг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартиби белгиланади.

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 388
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 239
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 192
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 288
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 267
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 625