10:21 | 17.04.23 477

Янги Конституция: жиноят учун такроран жавобгарликка тортишга йўл қўйилмайди

Бу қоида умумқабул қилинган non bis in idem тамойилини ифодалайди

Конституциявий ислоҳотлар доирасида жиноий-ҳуқуқий соҳада шахс ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш кафолатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 30-моддасида айнан битта жиноят учун такроран ҳукм қилиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоида мустаҳкамланган.

Битта жиноят учун икки марта жазоланиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги қоида умумқабул қилинган non bis in idem (яъни ҳеч ким бир жиноят учун икки марта жазоланмаслиги керак.) тамойилини ифодалайди.

Ушбу қоида қадимий Римда пайдо бўлган ва бугунги кунда ҳам халқаро, ҳам миллий ҳуқуқда кенг тан олинади. Non bis in idem тамойили аввал суд томонидан чиқарилган қарорларнинг моҳияти, нуфузи ва юридик кучини бевосита белгилайди ва бу адолатли судлов тизимининг барқарорлигига, қабул қилинаётган қарорларнинг ҳуқуқий изчиллигига, юридик оқибатларнинг аниқлигига ҳамда олдиндан билиш мумкинлигига таъсир кўрсатади.

Ушбу қоида жиноий-ҳуқуқий адолатлилик тамойилини ифодалайди. Бунда ташқари, жиноий-процессуал қонунчиликка мувофиқ, шахсга нисбатан айнан ушбу факт бўйича қонуний кучга кирган ҳукм мавжуд бўлса, жиной иш шахснинг айбдорлиги масаласи ҳал қилинмасдан тўхтатилади. Айни пайтда ушбу ҳукм трансчегаравий жиноятларнинг содир этилишида муҳим аҳамиятга эга, агарда шахсга нисбатан бир мамлакатда суд томонидан ҳукм чиқарилган бўлса, бу ҳолда бошқа мамлакатда ушбу қилмиши учун жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Ушбу қоида Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда, Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенциянинг 7-сонли баённомасида ўз ифодасини топган бўлиб, унда таъкидланишича, «бирон-бир шахс мазкур давлатнинг қонуни ва жиноий-процессуал нормаларига мувофиқ тўлиқ оқланган ёки ҳукм қилинган бўлса, айнан бир мамлакат юрисдикцияси доирасида такроран суд қилиниши ёки жиноий тартибда жазоланиши мумкин эмас». Бундан ташқари, ушбу тамойил АҚШ конституциясига тўртинчи тузатишда (1787 йил), Франция (1791 йил), ГФР (1949 йил), Қозоғистон  (1995 йил), Қирғизистон (2021 йил), Арманистон (1995 йил) ва бошқа давлатларнинг конституцияларида ўз ифодасини топган.

Бугунги кунга келиб, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида такроран ҳукм қилишнинг тақиқланиши ҳам миллий, ҳам халқаро ҳуқуқий тизимлар учун муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистоннинг амалдаги Конституциясида содир этилган жиноят учун такроран ҳукм қилишнинг тақиқланиши тўғрисидаги меъёрлар мавжуд эмас.

Айнан битта жиноят учун икки баравар жавобгарликнинг тақиқланиши  жиноий ишни судда кўриб чиқиш жараёнида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилинишининг асосий кафолати ҳисобланади.

Л.Ю. Югай,

юридик фанлар бўйича фалсафа фанлари доктори


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 478
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 277
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 217
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 304
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 282
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 665