12:48 | 18.04.23 427

Ўзбекистонда 2022 йили давлат харидларида 9 мингга яқин рақобатга зид қонунбузилишлар аниқланган

400 нафардан ортиқ мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган

Ўзбекистонда 2022 йилда ўтказилган тендер савдоларида давлат ва корпоратив буюртмачилари томонидан 6201 та савдолар жараёнида 8698 та рақобатга зид ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига таяниб Kun.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил якуни бўйича давлат ва корпоратив буюртмачилари томонидан ўтказилган 31 926 та танлов (тендер) савдосида таҳлил ишлари олиб борилган. Шу жумладан, 2022 йилда жами амалга оширилган 91 016 та электрон танлов (тендер)дан 23 757 таси (яъни 26,1 фоизи) қўмита томонидан масофавий ўрганилган.

Таҳлил натижасида давлат ва корпоратив буюртмачилари томонидан 6201 та савдо жараёнида 8698 та рақобатга зид ҳолат аниқланган.

Аниқланган қонунбузилишларига қуйидагича таъсир чоралари кўрилган:

  • 5507 та қонунбузилиши ҳолати бўйича ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот ва бошқа органларга маълумотномалар киритилган;
  • 235 та қонунбузилиши ҳолати буюртмачилар томонидан ихтиёрий бартараф этилган;
  • 2956 та ҳолат бўйича қўмита томонидан 620 та иш қўзғатилиб, 530 та кўрсатма берилган ҳамда 412 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Қўмита хабарига кўра, қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш ҳамда лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибларини инсон омили аралашувини истисно этувчи мезонлар асосида янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.

Янги тартибга кўра:

  • харид комиссияси фаолияти бекор қилиниб, унинг функцияси платформа томонидан автоматик равишда амалга оширилиши белгиланди;
  • давлат буюртмачиси ва пудрат ташкилотининг ҳамда пудрат ташкилотларининг ўзаро аффилланганлик хусусиятини автоматик равишда аниқлаш ва бартараф этувчи тизим жорий қилинди;
  • инсон омили аралашувидан холи, давлат идоралари маълумотлари базаларига интеграция қилинган рейтинг тизими жорий этилди.

Аввалроқ Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқлангани, Маҳаллабай ишлаш агентлиги 8,4 миллиард сўмга сайт буюртма қилгани, шу билан бирга, ушбу сайт логотипи ўғирлангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Аксилкоррупция агентлиги давлат харидларидаги коррупцион ҳолатлар ҳақида маълумот берган эди.


Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 464
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 277
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 207
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 300
Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

Энергетика тизимини бозор иқтисодиётига ўтказишнинг ижобий жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

19:54 | 29.09.23 280
Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

Ўзбекистонда бир неча кунлик тушишдан сўнг доллар курси яна кўтарилди

17:30 | 29.09.23 655